Қазо бўлмаслик учун

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Саволим шундан иборатки, абитуриентман . Алхамдулиллах 5 махал намозни адо этяпман. Менинг имтихон куним 2-сменага тушган . Аср ва шом намозам казо булмаслиги учун менга маслахат беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!  Намозга ҳеч қандай узр йўқ. Қуйидаги ҳадисни ўқинг. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُلُّ أُمَّتِي يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ إِلَّا مَنْ أَبَى قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ وَمَنْ يَأْبَى؟ قَالَ: مَنْ أَطَاعَنِي دَخَلَ الْجَنَّةَ وَمَنْ عَصَانِي فَقَدْ أَبَى. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларгина кирмас», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.
«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».
Бухорий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 22:16 | Савол-жавоблар | 167 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar