Йўқолган нарсани топиб олсам

Ассалому алайкум! Мен кўчада тилла зирак топиб олдим. Уни заргарга оборсам ростан ҳам қиммат тилла экан. Уни эгасини билмайман. Шунинг учун уни сотиб, ўзим биладиган камбағал оилага обориб садақа қивордим. Кейин менга айтишларича уни эгасини 10 йил қидириб топишим керак экан. Шунда ҳам тополмасам уни 10 баробар қилиб эҳсон қилишим керак экан. Шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир, мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса номидан садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 22:26 | Савол-жавоблар | 183 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar