Ўзганинг ҳақи

Ассалому алайкум! Қилаётган савобли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин! Мен кичик турдаги тадбиркорлик билан шуғулланаман. Асосан ишим буюртма асосида амалга оширилади. Бунинг учун аввалдан товарнинг маълум бир қисмини олса бўладими? Мен кўпинча инсонларни овора қилмаслик мақсадида аввалдан маблағни олмайман, улар ҳам мени буюртма тайёр бўлгандан сўнг 100% маблағни бериб, аниқ олиб кетишлигини айтиб, мени ишонтиришади. Лекин баъзи инсонларга буюртмалиги тайёр бўлганини айтсам ҳам олиб кетишмайди ёки умуман телефонни ҳам кўтаришмайди, жавоб беришмайди. Саволим шундан иборатки, бу уларнинг зиммасида қарз бўлиб қоладими? Аҳир уларнинг буюртмалиги учун ҳаражат қилганмиз?! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Олдиндан ҳаражатингизни ёки олиб кетмай қолса кўрадиган зарарингизни ўзини талаб қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 23:18 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar