Тафсири Ҳилол Раъд сураси 12-ояти

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Бу аслида савол эмас, балки билдириш дея қабул қилғайсиз!Ман Тафсири Ҳилолни ўқийман. Яқинда 3-жузида Раъд сурасининг 12-оятидаги шархни ўқиб бироз ўйланиб қолдим. Оят қуйидагича (маъносининг ўзбекчаси):«У сизларга чақмоқни хавф ва тамаъ қилиб кўрсатур ва оғир булутларни пайдо қилур»Пастроғида шархда ёзилган парча: «чақмоқ чаққанда ҳаводаги кислородни куйдириб азотга айлантиради. Ўша азот моддаси чақмоқдан кейинги ёмғир ила ерга тушиб ўғитга айланади.», дейилган.Албатта, чақмоқ пайтида ҳаводаги кислород ва азот реакцияларининг бундай тушунтирилиши жуда ҳам оддий ва мутахассис бўлмаганлар учун балки маъқулдир. Аммо мутахассислар учун бундай тушунтириш хато бўлиб қолади (чунки бир химявий элемент кислороднинг чақмоқ сабабли азотга айланиши мумкин эмас). Сал кенгроқ олсак, аслида чақмоқ пайтида ҳаводаги кислород О2 уч атомли озон О3 га айланади. У эса жуда ҳам кучли оксидловчи ҳисобланади ва у ҳаво таркибидаги (тахминан 78 % бўлган) азот Н билан енгил киришади ва нитратларга (масалан НО3га), яъни юқорида ёзилган ўғитларга айланади. Буни ёзишимдан мақсад, оми инсонлар кислород азотга айланади (чунки бундай реакция мумкин эмас) ёки ёмғир ёққанда устимиздан ўғит ёғиб турар экан деб тўпорича тушунишмасдин деб эдим. Мени маъзур тутгайсиз!Валлоҳу аълам!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гаплар менинг гапим эмас. Мутахассисларнинг гапи. Мен унинг таржимасини ёзганман. Сиз кимсиз Ўзи? Сиз бу бўйича мутахассис бўлсангиз. Нималигини аниқ айтиб, ўшаларга раддия беринг. Мазкур жараёнлар сизнинг илмингиз бўйича қандай кечишини баён қилинг.

4 Май 2022, 00:57 | Савол-жавоблар | 156 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar