Таҳоратли ҳолда тирноқ бўяш

Ассалому алайкум! Барчамизга маълумки, тирноқда бўёқ, хусусан, шлак, бўлган ҳолда Намоз ўқилмайди, бундай ҳолда олинган таҳорат ўтмайди. Лекин яқин орада бир кишидан шундай гап эшитиб қолдим: Агар таҳорат олган ҳолда шлак қилдирса, кейинчи таҳоратлар ҳам ўтиб, намоз қабул бўларкан, шундай қилиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз суриштирганимизда мутахассисларни айтишича у лакдан ҳам баттар экан. Лакни ацетон билан ўчирса бўларкан, аммо шлакни чиқарса тирноқ билан қўшилиб чиқаркан. Таҳорат ва ғуслда тирноққа сув ўтказмаса мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 01:19 | Савол-жавоблар | 164 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar