Пешин намозидаги хатолик

Ассалому алайкум! Агар пешин номозининг 4 ракат суннати хатосиз ўқилса, лекин 4 ракат фарзида хато қилинса, ёки қайси ракатига келгани эсидан чиқиб қолса суннат билан қўшиб бошқатдан ўқиладими ёки фақат фарзи бошқатдан ўқиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пешиннинг фарзида қилинган хатолик унинг тўрт ракат суннатига таъсир этмайди. Валлоҳу аълам!

6 Август 2022, 13:32 | Савол-жавоблар | 179 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar