Жарима эвазига сотиб олинган китоб ҳалолми?
Ассалому алайкум! Мен бир дўстим билан инглиз тилини яна ҳам мукаммалроқ ўрганиш учун сўз ёдлаш ўйнини ўйнамоқчимиз. Ўйнимиз шартлари ҳам бор. Биз бир кунда 100 ёки ундан ҳам кўпроқ сўзларни ёд олиб, ўша ёдлаган сўзларимизни текшириш учун бир-биримиз билан савол-жавоб қиламиз. Агарда биз хато қилсак яъни ўша ёдлаган сўзларимиздан бирор сўзни нотўғри айтсак ёки ёдимиздан чиқиб билмасак, бир дона нотўғри сўз учун қанчадир сўм миқдорида бир-биримизга жарима соламиз. Йиғилган суммага иккаламиз учун ҳам китоб сотиб оламиз. Агар биз шу жарималар эвазига китоб сотиб олсак, ўша китоблар ҳалол бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилманглар. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 01:40 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилманглар. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 01:40 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳалол ва ҳаром