Зарурат юзасидан етказиб бериш хизмати

Ассалому алайкум! Сизлар сабаб таом етказиб беришда ҳам ножоиз томонларини билдим. Шу сабаб ишимни таксичиликга ўзгартирган эдим. Яқинда бир қанча кўнгилсизликлар бўлди ва бир муддат ишлай олмадим. Ҳозирда биродарларимдан қарз бўлиб қолдим ва ўқиш тўловлари ҳам келди. Шунга ҳозир кечаси таксичилик қиламан, эрталаб иссиқ мошинани шароити яхшимаслиги учун. Шунга вақтинчалик шу эҳтиёжларим учун бир муддат эрталаб етказиб бериш хизматида ҳам ишласам бўладими? Агар зарурат бўлмаганда ишламасдим. Бошқ ишларга ойликни кўпроқ кутамиз ва яқинда визам ҳам тугайди. Ҳозирги яшаётган давлатимизда олдин айтганимдек ҳалол рестаурант лар кам ва биз ҳар хил рестаурантлардан фақат таом етказиб берамиз. Шайтон куну тун васвас қилмоқда. Ҳатто намозларимда ҳам ҳаёлим шу пул топишга чалғиб кетмоқда. Йўл кўрсатинглар устозлар. Иймоним кучсизланаётганини сезмоқдаман. Бу ерларда ўзимизни юртдагидек масжидлар йўқки бориб домлаларимиздан маслаҳат олсам. Фақат сизларга мурожаат қила оламан. Ажратган вақтингизга рози бўлинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ шундай фазли кенг Зотки, нима сўрасангиз беради. Сўрашда асло ноумид бўлмасангиз бўлди ва бир кунда 5-10мингтадан истиғфор айтишни одат қилинг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 17:41 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar