Номоз ўқиш тартиби
Ассалому алайкум! Мен яқинда номоз ўқий бошладим оила азоларим ўқишадилар мен кўпинча Россиияда ишлашга кетаман шунинг учун ўқимай юргандим россиядан келиб номоз ўқишни бошладим тақдир тақозоси билан яна Россиияга кетдим. Мен фақат совуқ ўлкаларида ишлайман руслар орасида ишлайман. Номозни қолдирмаяпман харакат қилаяпман вақтида ўқишга қазо қилмадим. Саволим шундан иборатки 5 махал номозни фарзларини ўзим эшитадиган ўқийман азонни хам ўзим эшитадиган даражада айтаман. Ёз ойларида бомдод ярим тунда 00:35 ўқилади, хонамда ҳамма ухлашган бўлади, овоз чиқармай ўқийман, светни ёқмайман, бу ўқийдиган номозларим дуруст бўладими йўқми билмадим, тавакал. Уйимда жамоат билан қандоқ ўқиган бўлсам иш жойимда хам шундоқ ўқияпман. Жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз эшитадиган даражада бўлса дуруст. Қоронғу хонада ўқиш ҳам жоиз. Бардам бўлинг, шубҳага тушманг, Аллоҳ муборак қилсин. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 02:23 | Савол-жавоблар | 170 | Ибодатлар