Бразилядан келган гўшт

Ассалому алайкум! Мен вахта режимда ишлайман. Бизга пиширадиган овқатнинг гўшти Бразилядан келар экан. Уни халол ёки харомлиги Валлоҳу аьлам. Мен овқатни фақат ўзини ейман гўштини эмас. Бир жойда харом аралашган овқатни ўзи хам харом деб жавоб берипсизлар. Биз чўл худудида ишлаймиз, хар доим хам 3 махал овқатни бошқа жойдан қилишни имкони йўқ. Биз овкқатланаётган овқатларни хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалоллиги аниқ бўлмаса ейиш жоиз бўлмайди. У таомдан еманг, бошқа йўлини қилинг. Масалан ётоқхонангизда бошқа ҳалол нарса тайёрлаб олинг ёки ошхонангизда овқат емасдан нон каби ҳалол нарсалар енг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 22:33 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar