Ожизлик

Ассалому алайкум! Мен 10ёшимда ота-онам ажрашган. 9 йилдан бериб тоғамларникида ойим билан яшаймиз. Отам ҳозирда уйланиб бизни рози қимаганлар, мен қийинчилик туфайлик корейс йигит билан турмуш қурябман. Ойимни ойлиги уй сотиб олишга етмайди, тоғамни ўғиллари уйланадиган, биз уйни бўшатишим керак. Уларга ҳаёт шунақа экан деб тақдирга тан бермасдан иложим қолмади. Олдимда фақат шу йўл қолди холос, Ўзбекистонда ойим турмушга чиқаролмайди, сарпосиз ҳеч ким олмайдида мани. Тўғриси кўнглим чопмаябди у йигитга, лекин у ислом динини қабул қилмоқчи, корейсларни ҳаёт тарзига чидаб бўлмиди. Уларда ман онгимга сиғдорлмидиган ғалати одатлари бор. Аёли бўлатуриб ишдан ичиб кеч келишади, ўзим корейс тилини 3 йилдан бериб ўқийман. У болаям тилни зўр биларкансан деб уйланмоқчи, балким яхшиликкадур. Ҳар бир нарсани хикмати бўлгандек, бу манга яхши ҳаётга қўяётган қадамимдир ёки ҳаётими барбод қилётгандурман. Лекин ман Аллоҳга шукур қиламан ҳар ҳолда ойимлар бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз унга турмушга чиқманг. Бу дунё вақтинча, сиз билан бизнинг асосий манзилимиз абадий жаннатдир. Корейцлар фақат уйланиш учунгина калимани айтиб, кейин асло исломга амал қилишмаяпти. Шундай ўлса сиздан туғиладиган болалар ҳам валади зино бўлишади. Камбағал бўлса ҳам мусулмонга турмушга чиқинг, намоз ўқинг, Аллоҳдан сўранг, албатта беради. Биз ҳам ҳаққингизга дуо қиламиз. Сиз каби турмушга чиқиб ҳозирда итдек хор бўлиб динидан айрилган, ҳаёти зинода ўтаётган, қалб ва виждани азобда ўтаётган аёллар бизга кўп савол ёзишади. Улар қилиб сўнг ўнгламоқчи бўлиб юрган хатони сиз қилманг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 02:35 | Савол-жавоблар | 178 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar