Асрни қазо қилиш

Ассалому алайкум! Ман дарсга бораман, араб тили ўқийман. Дарсим аср ва шом намоз пайтига тўғри келгани учун қазо бўлиб қолаверади. Ўқийман кейин, лекин бир маърузада аср намозини қазо қилишлик барча амалларингизни ювиб кетишлиги ҳақида айтилди. Яъни ўта гуноҳ экан, буни домламдан сўрадим. У киши “чунки илм оляпсанку, сабабли бўлаверади” деди. Шундай бўлиши мумкинми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домлангиз нотўғри айтибди. Намозларни вақтида ўқинг. Асрни қолдирганга сиз эшитганингизданда оғирроқ гуноҳ бор. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 02:57 | Савол-жавоблар | 137 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar