Мулк

Ассалому алайкум! Эрдан чиққан аёлнинг ота уйидаги ҳаққи қанча? Мен 6 дан 1 деб эшиттим шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Эрдан чиққан аёлнинг ота уйидан 6дан 1 ҳаққи бор деган гап йўқ. Чунки мол-мулк ким топган бўлса ўшаники бўлади. Мабодо мулк эгаси вафот топса унинг мулки меросхўрларига қолади. Бунинг учун вафот топган кимлигини, меросхўрлар кимлигини ва улушлари қанчалигини аниқлаш керак. Буни ҳолатга қараб аниқланади ва тақсимланади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 05:18 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar