Маҳрга мулки бўлмаган нарсани бериш
Ассалому алайкум! Илгари маҳрга "шу бир хона, бир даҳлиз" дейиш урф бўлган. Бунинг маъносини тушуниб ё тушунмай айтилганини билмайман. Лекин ўша уй куёвники ҳам эмас, уни қурмаган ҳам. Балки у уй куёвнинг отасиники, қонунан отасининг номида. Шу кўринишда маҳр бериш қанчалик тўғри? Мулк эгаси, отанинг розилиги бўлиши керакми? Ота норози бўлса-чи? Оғзаки лафз етарлими ё қонунан келиннинг номига расмийлаштириб бериш керакми? Умуман олганда бировнинг мулкини оғзаки маҳр деб бериб юбориш тўғрими? Агар келинга ҳақиқатан мулк қилиб берилмаган бўлса, никоҳ шартларига таъсири борми? Бу каби маҳр бериш келажакда мерос, васият масалаларига таъсир қилиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир хона ва бир дахлиз уйнинг қиймати вожиб бўлади. Ҳовли ошхона ва бошқа нарсалар унга кирмайди. Маҳрни никоҳга таъсири йўқ. Валлоҳу аълам!
9 Май 2022, 13:20 | Савол-жавоблар | 135 | Оила ва турмуш