Қўшни аёлнинг ноодатий ишлари
Ассалому алайкум! Рус аёл билан бир подездда яшемиз, у ёлғиз яшайди. Салом алигимни қилман тансиқроқ таом пиширсам чиқараман лекин тил билмаганим учун гаплашмиман. Шу аёл анчадан бери хар шанба кунлари эшигимиззи тагига гуруч сепиб қуяди, аниқроғи ўтган шанба куни эшик тирқичига камера қўйгандан кейин билдик у эканлигини. Хар гал Фалақ, Нос сураларини ўқиб супириб қўявераман. Сўрасек билмадим ман қилмадим деди. Менга маслахат беринг қандай йўл тутай камерани кўрсатиб уришайми ё тинч яшайверайми? Алхамдулиллах бундай хурофотларга ишонадиган оила эмасмиз, уйимизда хамиша Қуръон ўқилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тинч яшайверинг. Ўша икки сураларни ўқиб супириб ташлайверинг. Динимизни энг гўзал хулқларидан бири таҳммалал азаа, яъни озорларга сабр қилиш дейилади. Ривоят қилишларича, Саҳл ибн Убайдуллоҳ Тустарийнинг зиммий қўшниси бўлиб, унинг ҳожатхонасидан Саҳлнинг уйига ифлос-нопок нарсалар сизиб чиқар эди. Саҳл ҳар куни унинг тагига бир идиш қўйиб қўяр, мажусийнинг ҳожатхонасидан чиққан нарсалар идишга тўпланар ва кечқурун ҳеч ким кўрмайдиган жойга олиб бориб ташланар эдилар. Саҳл ҳазратлари узоқ муддат шу тахлит иш юритдилар. Вафотлари яқинлашгач, мажусий қўшнисини чорлаб: «Мана бу уйга кириб, бу ерда нима борлигини кўриб қўй», дедилар. У кириб идишга тушаётган ифлос, нопок нарсаларни кўрди ва: «Бу нима?» деб сўради. «Бу узоқ муддатдан бери ҳовлингдан мана шу уйга тушади. Уни кундузлари шу идишга тўплаб, кечалари олиб чиқариб ташлар эдим. Мабодо, ажалим яқинлашиб қолмаганида, буни сенга айтмас эдим. Бошқа бирон кишининг хулқи буни ўзига сингдира олмаслигидан қўрқдим. Энди хоҳлаганингни қил», дедилар. Шунда мажусий: «Эй шайх, мен кофир бўлсам ҳам, узоқ вақтдан бери менга шундай гўзал муносабатда бўлиб келаётган эдингизми?! Қўлингизни беринг, мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси эканига гувоҳлик бераман», деб мусулмон бўлди. Саҳл розияллоҳу анҳу шундан сўнг вафот этдилар. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 06:37 | Савол-жавоблар | 177 | Долзарб саволлар