Кафолат (гарантия) бериш
Ассалому алайкум! Биз автомобилларга эхтиёт қисмларини Хитойдан олиб келиб сотамиз. Харидорлар кафолат сўрашганида биз устага кўрсатинг ёқса қўйсин ёқмаса қайтариб олиб келсангиз пулингизни қайтарамиз деб шартлашамиз. Шу ҳолатда қандай йўл тутиш лозим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир вақтлар ҳозирги кунда бутун дунёда тарқалган “гарантия” шарти янги чиққанида уламоларимиз “бу молдан ташқари эвазсиз шарт. Шунинг учун байъни бузади” деганлар.
Байъ тақозо қилмаган шарт туфайли байъни фосид бўлишини иллати нима эканлигида фуқаҳолар ихтилоф қилганлар. Имом Косоний “Бу каби шартлар туфайли байъни фосид бўлишига сабаб, у шартлар рибони ўз ичига олгани учундир. Бундай бўлиши ақдда эвазсиз бир манфаатни шарт қилинади” деганлар. Масалан: бир киши 10 сўмга 1 кило олма сотиб олмоқчи бўлса ва сотувчи билан шунга келишса шу вақтда бошқа бир дона анор ҳам қўшиб бериш шарти билан оламан деса 10 сўм 1 кило олманинг эвази бўлади, анор эса эвазсиз олинган бўлади. Шунинг учун бу байъ фосид бўлади.
Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ эса “Бу шартларнинг фосид шарт эканлиги улар жанжалга олиб боради. Шунинг учун урфга кирган шартлар жоиз, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байъда шарт қўйишликдан қайтаришлари ўртада жанжал чиқишини олдини олиш учун бўлган. Урф эса ўша жанжални йўқ қилади. Шу билан урф ҳадисдан кўзланган мақсадга мувофиқ бўлади” деганлар. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳнинг гаплари икки жиҳатдан кучлироқ.
Биринчиси ҳанафий уламолари урфга кириб кетган шартларга урфнинг ҳукми билан ижозат берганлар. Гўёки халқни энди бу урф одатдан суғириб олишни иложиси қолмади. Агар шарт қўйишни иллати рибони ўз ичига олгани учун бўлганида ҳар қанча урфга кирмасин бу шартга ижозат беришмаган бўлар эди. Чунки рибо урф одат билан ҳалол бўлиб қолмайди.
Иккинчи иш. Сотиладиган молдан ташқари бериладиган барча ортиқча нарса рибо бўлавериши ҳам очиқ-ойдин иш эмас. Чунки ўша шарт қилинган ортиқча нарса келишилган пулни бир жузи эвазига бўлиб, сотиладиган молнинг бир бўлагига айланади. Масалан юқоридаги мисолни олсак 10 сўм пул 1 кило олма ва 1 дона анорнинг нархи деб олинади. Тўғри, бу ерда бир савдода икки савдо қилганга тўғри келиб қолади. 10 сўмдан анорнинг нархи қанча, олманинг нархи қанчалиги аниқ бўлмай қолади. Бу жанжалга олиб бориши мумкин, аммо ўша шарт урфга айланиб кетса урф ўшандек битмни жоиз бўлишига ҳукм қилаверади. Масалан аввалда ҳам бир пой оёқ кийимни сотиб олган одам нариги пойини ҳам тикиб берасан деб шарт қилишган. Кейинчалик ипсиз сотилаётган туфлиларга ип ҳам қадаб берасан деган шартни қўйишган. “Фатавои Баззозия” китобида “Эски кийим сотиб олган одам сотувчига йиртиғини ямаб беришни шарт қилиб сотиб олса дуруст” дейилган. Ҳозирги кунимизда бунақанги шартлар ниҳоятда кўпайиб кетди. Қандай маиший техника сотиб олсангиз ёнида гарантия(бузилса текинга тузатиб бериш) шарти ҳам қўйилади. Бутун дунёда бу шарт кенг тарқалгани учун фуқаҳоларимиз ҳам шу шарт билан савдо қилиш жоиз деганлар. Валлоҳу аълам!
14 Май 2022, 12:56 | Савол-жавоблар | 134 | Молия ва тижорат