Оиладаги ирмлар

Ассалому алайкум! Бир инсон бир холатни сўзлаб берди. Хуллас бир оилада шундай ирм бор экан уйдаги келин қиз тавоқдаги овқатни охирини ейиши ёмон бўлар эмиш. Нима бўлади деб сўраса келин шу овқатни охирини еса қайнонасини ўлимини сўраган бўлармиш. Ичларидаги диндан хабари бор инсон бу гап йўқ деса хар доим шу нарсада устидан тортишар эканлар. Шу нарсага ойдинлик киритиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ундай нарса йўқ. Бу келин билан қайнонани уриштирадиганлар тўқиб чиқарган нарса. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам товоқни тозалаб қўйишга буюрганлар. Буни ким қилишининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 07:12 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar