Ўғилнинг отага муносабати

Ассалому алайкум! Жуда қийин ҳолатга тушиб қолдим. Отам фермер бўлиб ишлайди. Бундан бир неча йиллар илгари 7-8 нафар одамлардан рухсат берилиб қолса сенга ҳам ер ажратиб бераман деб пул олган экан. Аниқроғи у кишилар таклиф қилган пулни олиб оилавий эхтиёжлар учун ишлатган экан. Бундан мутлақо беҳабар эдим. Шу кунларда ўша одамлар уйимиз атрофидан узилишмай қолди. Сўрасам айтмади. Кейин билсам шу ахвол. Уйга киргач дадамга "кимдан қанча қарз бўлсез айтинг бор будимизни сотиб бўлса ҳам қутилайлик. Бандани қарзи узилмагунча жаннатга кирмайди. Иймонсиз кофирларни қаторида бўлади. Шу даражада ҳам пасткаш бўласизми" . Деб овозимни кўтариб бақириб юбордим. Ёшликдан жуда ориятлиман. Алҳамдулиллаҳ шариатга қаттиқ амал қилишга интиламан. Бундай ҳолатга тушаман деб ўйламагандим. Тўғриси ҳудодан бу кунларни кўргандан ўлимим яхши деб бир муддат жонга қасд ҳақида ҳам қайғурдим. Кейин кечаси дадамни ранжитганим учун оллоҳдан кечирим сўрадим. Шу ҳолатда ўйлаб турибман олган пулларини қайтармоқчиман. Аммо пул берганлар олганига 15 йил бўлди. Менга ҳозир битта ернинг нархи қанча бўлса шунча тўлайсан деяпди. Нима қилсам экан. Отамга оқ бўлдимми. Уларнинг пулларини ҳозирги мулк ҳисобида қайтаришим керакми. Жуда афсусда ва қўрқувдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Отангизга нотўғри муомала қилибсиз. Рози қилиб қўйинг. Ўша пайтда берган пулларга неча грамм тилла келадиган бўлса аниқлатинг ва ўшанча тилланинг қийматини қайтаринг. Пул касодга учраганда ҳукм шу бўлади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 07:42 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar