Никоҳ ўқилиши

Ассалому алайкум! Бир қариндошимизни тўйлари бўлди, кейин уларга никоҳ ўқилиши керак эди. Келин ҳайз холатида экан. Никоҳни уқийдиган инсон ҳайз холатида ўқилмайди деб ўқимади. Улар 5 кун никоҳсиз бир хонада яшашди. Саволим шундаки ҳайз холатида никоҳ ростдан ҳам никоҳ ўқилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқиган ўша инсон хато қилибди. Унинг хатоси туфайли келин ва куёв ҳаром ишга қўл уришибди. Аёлга ҳайз вақтида никоҳ ўқиш жоиз. (Агар аввал турмуш қурган бўлса иддаси чиққан бўлиши шарт). Валлоҳу аълам!

7 Октабр 2022, 17:24 | Савол-жавоблар | 323 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar