Ёлғиз намоз ўқиган инсоннинг гувоҳлиги

Ассалому алайкум! Сайтнинг саволларига кўз югуртираётганимда бир саволнинг жавоби мени иккилантириб қўйди. "Жамоатга бормай, намозни доимо уйида ёлғиз ўқийдиган одамнинг гувоҳлиги шаръан қабул қилинмайди". Буни шарҳи қандай бўлади? Ёлғиз ўқувчи кишининг гувоҳлиги қаерга ўтмайди? Никоҳ ўқилаётганида гувоҳликка ўтмайдими ёки бирор иш содир бўлганида мен гувоҳман деганида унинг гувоҳлиги қабул қилинмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жамоат намозини назарга илмасдан узрсиз доимий тарк қилувчи киши фосиқ бўлади. Гувоҳлиги масаласи фиқҳий тарафдан ўтади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 01:32 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar