Имомнинг орқасида саф билан кам жой қолса

Ассалому алайкум! Биз тарафда бир масжид бор. Шу масжид имоми билан боғлиқ. У масжид бироз кичкина, шу боис имом жамоатдан бир саф эмас бир қадам олдинга чиқиб ўтиради. Яна имом қаъдада ўтирган пайт унг оёғини эмас чап оёғини кўтариб ўтиради. Шу имомга иқтидо иқтидо қилиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин. Аммо орқада иқтидо қилувчилар тўлиқ бир саф орқада туришмаса ва жамоат учтадан кўп бўлса макруҳи таҳримий ишни қилган бўлишади.
Муқтадий бир киши бўлса, унинг ўнг тарафида туради. Унинг оёқ бармоқларининг учлари имомнинг товони билан баробар бўлади. Агар оёқлари бир текис турса ҳам жоиз, фақат олдинга ўтиб кетмаса бўлди. Бунинг далили қуйидаги ҳадисдир: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بِتُّ عِنْدَ خَالَتِي مَيْمُونَةَ، فَقَامَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ، فَقُمْتُ أُصَلِّي مَعَهُ عَنْ يَسَارِهِ، فَأَخَذَنِي بِرَأْسِي فَأَقَامَنِي عَنْ يَمِينِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Холам Маймунанинг ҳузурларида тунаб қолдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси туриб, намоз ўқий бошладилар. Мен ҳам у зотнинг чап томонларида туриб намоз ўқий бошладим. У зот менинг бошимдан ушлаб, ўнг томонларига турғизиб қўйдилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Биттадан кўп бўлса, орқасида туради.
Бунинг далили қуйидаги ҳадисдир: عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا كُنَّا ثَلاثَةً أَنْ يَتَقَدَّمَنَا أَحَدُنَا. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, биз уч киши бўлсак, биримизнинг олдинга ўтишимизни амр қилардилар».
Термизий ривоят қилган.
Демак, имомга иқтидо қилувчилар икки эркак кишидан иборат бўлсалар, имомнинг орқасида турадилар. Икки нафардан ортиқ эркак киши бўлса ҳам шундай. Агар иккитадан ортиғи орқага ўтмаса, макруҳи тахримий бўлади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 09:32 | Савол-жавоблар | 150 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar