Дўстларим маслахати
Ассалому алайкум! Мен ҳали уйланишга ёшман деб ҳисоблайман ва номахрам қизлар билан севги маносида гаплашмайман. Аммо дўстларим айтишича агар мен ҳозир қизлар билан гаплашиб яхши ёмонини ажрата оладиган бўлмасам кейин уйланаётган пайтимда ёмон қизга учраб қолишим мумкин эмиш. Илтимос маслахат беринг. Балки уларни гапида ҳам жон бордир деб ўйлаб қолдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўртоқларингиз нотўғри айтишибди. Шунинг учун яхши ва ёмонни берадиган фақат Аллоҳга суяниб иш тутинг. Ўзингизни қанча пок тутсангиз Аллоҳ таоло шунча покизасини беради. Аллоҳ таъоло Қуръони каримда тақвода бўлганларни ҳамма томонлама ишини осон қилишини ваъда қилган. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 09:32 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш