Шубҳаланган ҳолатда ишлаш

Ассалому алайкум! Мен ошпаз бўлиб ишлайман. Иш жойимни бир ошхонага ўзгартиргандим. Бизга олиб келинадиган гўштни таъми мени назаримда жудаям бошқа(ёмон). Шунча йил давомида ишлаб келган бўлсам хам бундай гўштни кўрмаганман. Тўғриси бу гўштни ҳақиқатдан хам мол гўшти эканлигига шубхам бор(тўғриси харом қилинган хайвон гўшти қандай бўлишини билмайман. Таъми орқали фарқладим). Ошхона эгасига айтсам халол мол гўшти деб хафа бўлиб қолади. Саволим шундан иборатки, гўштга бўлган шубхам бўлсада ишласам бўладими, гунохкор бўлмайманми? Агар хақиқатдан хам мол гўшти эмас ҳаром қилинган ҳайвон гўшти бўлсаю сотилаверса гунохга шерик бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни аниқланг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 11:19 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar