Мазхаб бўйича

Ассалому алайкум! Бир устозадан 2 йилдан бери илм оламиз Алхамдулиллах. Яқинда намоз ва тахорат хақида дарс ўтдилар. Шуни сездикки намозларида ва тахоратларида ханафий мазхабидаги намоздан бошқача экан. Қалбимда шубха туғилди. Устоза бошқа мазхабда эканлигидан далолат берадими ва яна улар бизга Қурьоннинг тафсирини иймоний дарслар ўтадилар. У устозадан жудаям кўп илм ўргандик. Машааллох. Нима дейсизлар илм олишда давом этсам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фиқҳ ва ақоид илмини ўз мазҳабингиз бўйича ўргатадиган устозга боринглар. Валлоҳу аълам!

24 Ноябр 2023, 18:31 | Савол-жавоблар | 0 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar