Уста пулни олиб ваъда қилиб келмади

Ассалому алайкум! Устозлар, ман бир устага иш қилдирдим. Пулини олдидан тўладим, уста 10кун ичида ишизи тугатиб бераман деб пул олиб уйга кетди. Шу билан мана 2 йил ўтди. Бунинг ҳукми нима бўлади? Телефон қисам олмаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу каби инсонлар ҳақида қуйидагича марҳамат қилганлар: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва омонат унга ишонилса, хиёнат қилади», дедилар». 
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا خَالِصًا، وَمَنْ كَانَتْ فِيهِ خَلَّةٌ مِنْهُنَّ كَانَتْ فِيهِ خَلَّةٌ مِنْ نِفَاقٍ حَتَّى يَدَعَهَا: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ،  وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ. رَوَاهُمَا الْأَرْبَعَةُ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимда тўрта 
(хислат) бўлса, тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда ўша хислатлардан биттаси бўлса, ўшани тарк қилмагунча унда нифоқнинг битта хислати бўлади. Қачон гапирса, ёлғон гапиради. Қачон аҳдлашса, аҳдни бузади. Қачон ваъда берса, устидан чиқмайди. Қачон хусуматлашса, фожирлик қилади», дедилар».
Иккисини тўртовлари ривоят қилганлар. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَثَلُ الْمُنَافِقِ كَمَثَلِ الشَّاةِ الْعَائِرَةِ بَيْنَ الْغَنَمَيْنِ، تَعِيرُ إِلَى هَذِهِ مَرَّةً وَإِلَى هَذِهِ مَرَّةً  Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мунофиқ худди икки пода орасида сарсон бўлган қўйга ўхшайди. Ҳали унисига сарсон бўлади. Ҳали бунисига сарсон бўлади», дедилар».
Шарҳ: 
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида мунофиқнинг ҳолини жонли мисол билан васф қилиб бермоқдалар. У зот мунофиқни икки қўра орасида қай бирига қўшилишини билмай, сарсон бўлиб юрган қўйга ўхшатмоқдалар.
Ҳа, мунофиқ ҳам худди ўша қўйга ўхшаб, ё мўминларга, ё кофирларга қўшила олмай, сарсон бўлиб юрган нарсадир. Аллоҳ таоло ўшандоқ бўлишдан Ўзи асрасин. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 11:52 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar