Намозни кечиктириб ўқиса бўладими?

Ассалому алайкум! Бир дўстим бор уни отаси намоз ҳам ўқимайди, рўза ҳам тутмайди Алҳамдулиллаҳ дўстимга Аллоҳ ҳидоят берган имкон борича намозларини ўқияпти Намоз вақти бўлиб қолганда Отаси унга бирор иш буюриб қолади аммо дўстим намозимни ўқиман деб отаси билан тортишиб қолади шу пайтда отасига ҳўп деб буюрган ишини қилиб сал кечиктириб масалан пешин намози 13:00 да эмас 14:00 да намозини ўқиса бўладими ёки биринчи намозини ўқиши керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда кўрсатилгандек фарзанд отага чиройли муомила қилса, шунда ота нафақат намоз вақти безовта қилишдан қайтади балки ўзи ҳам намоз ўқишга қизиқадиган бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:06 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar