Эслай олмаган ширк ишлар ҳақида
Ассалому алайкум! Ёшликда кўзмунчоқ тақиб юрган пайтларимиз бўлган экан, шу ишни қилганлигим эсимга тушди ва даррўв тавба қилиб олдим. Яна орадан вақт ўтди. Бир куни яна ёшлик пайтларим эсимга тушиб қолди ва ёшлигимда сумалак пиширилган пайтларда қозоннинг тепасига келиб, сумалакни кавлаб турли хил ниятлар қилиб сумалакдан сўраганим эсимга тушди. Тезда бу қилган ишимга тавба қилдим. Саволим шундан иборатки: Агар киши бир ширк келтирган бўлса ва унга тавба қилса Аллоҳ тавбасини қабул қилар экан. Аммо ширк келтирган инсон қилган гуноҳларини эслолмаса унда нима қилиш керак? Масалан, олдинлари қандайдур ширк келтирган бўлса ва бу қилган ширк ишларини эслай олмаса ёки эсдан чиқган бўлса нима қилиш керак? Умумий ҳамма билмай қилган ширклари учун битта қилиб тавба қиладими ёки бошқача йўл тутадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энди у вақтларни қўйинг. Ўйламанг ҳам бошқа муҳим нарсалар билан шуғулланинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 161 | Руҳий тарбия
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энди у вақтларни қўйинг. Ўйламанг ҳам бошқа муҳим нарсалар билан шуғулланинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 161 | Руҳий тарбия