Оилавий аҳвол

Ассалому алейкум. 1)Ароқ ёки спиртли ичимликлар харом ва уларни ичмасдан олиб келиб бериш ёки ичадиганларга шароит яратиб бериш ва воситачи бўлиш хам ичадиганларга шерик бўлиш дегани эканлигини ҳам биламан. Улар билан ўтириш ҳам жоиз эмас. Лекин спиртли ичимлик олиб келишни дадаси буюрсачи? Отани рози қилиш еерае, уни хизматида бўлиши керак лекин Аллоҳ харом қилган нарсани олиб кклишни буюрсачи қандай йўл тутай? 2)Ва яна опам бизга яқинда яшайдилар кўп ҳолларда поччат бизникига пиво ёки ароқ билан кириб ееладилар ва дадам билан ўтириб ичишади бу ҳолатда уларни койишни бошласам опам мени аралашма деб тўҳтатадилар, оилада энг кичиги бўлганим учун ва ўртада қариндош уруғчилик бузилмаслиги учун улар билан кўп талашмайман. Овқатни эса тез еб туриб кетаман.Улар билан бирга ўтирайми ёки кетишини кутишим тўғрироқ бўладими? Лекин дадам ўзлари билан бир вақтда жам бўлиб ўтиришни ҳохлайдилар. 3)Кейинги саволим дадамни намозга чиқишга, хеч бўлмаса жумага чиқишга мажбурлаб кўрдим фойдаси бўлмаяпти уларга диндан гап очсам эшитишни ҳохламайдилар, дуоларимда уларга хидоят беришини сўрайман Аллоҳдан. Баҳоналари ёдлай олмайман, уқувим йўқ деб айтаверадилар. Мени кетимдан такрорланг, нимани билсангиз шуни айтиб десам хеч нимани билмасдан такрорлайвераманми дейдилар. У бесам бу, бу десам у деб ҳаракат ҳам қилмайдилар. Шунга бир тўғри йўл кўрсатинг. 4)Хақни била туриб жим турган, яширган одам, охират оғзи ёпилган ҳолатда шайтон қаторида туради, деб эшитдим. Отам арзимаган нарсаларга ёлғон гапиришга одатлвниб қолганлар. Мисол учун янги бирор нарса олдилар у нарса 1000 сўм туради. Шу гапни бошқа бир танишми ёки қариндош билан суҳбатда 1500 деб айтсалар, мен уларнинг гапларига аралашиб йўқ ундай эмас бундай деб айтишим жоизми? Отамни у киши олдида ёлғон гапирганларини айтиб отамни хидолатли аҳволга солиб кўяманку. Фақат бундай эмас балки телефон орқали хозир келиб қолдим кўча бошидаман десалар аслида хали кўчадар анча олисда ёки йўлга ҳам чиқмаган бўлсалар ҳам. Лу гапларига ҳам ёлғон аралаштириб қоядилар. Бу холатда хақ хар қандай ҳолатда айтишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз шошилманг. Ўзингиз мустаҳкам намозхон бўлинг, илм ўрганинг, оилада сизни гапингиз ўтадиган ёшга етинг. Унгача сабр қилинг ва дуо қилинг. Ота-онангизни устидан ҳукм чиқарманг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 12:35 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar