Ижарани сотса бўладими?
Ассалому алайкум! Укам, менга машинасини $300дан ижарага бермоқчи. Шу машинанинг пули керак. Мен укамдан, сотиб юбориш шарти билан ижарага олиб, уни сотиб, пулини ўз бизнесимда ишлатиб, ҳар ой $300дан ижарасини бериб юриб, келишув муддати тугагач, ҳудди шу ҳолатдаги машинани бозордан оберсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ерда бир неча масалалар бир бирига қоришиб аралашиб кетган. Сиз укангиздан машинасини маълум бир муддатда пулини қилиб бериш шарти билан насияга сотиб олинг. Сизнинг мулкингиз бўлгач, хоҳлаганингизни қилишингиз мумкин. Зиммангизга машинанинг пулини бериш шарт. Уни қайтариш ёки бошқа нарса қилиш деган нарса йўқ. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 13:41 | Савол-жавоблар | 153 | Молия ва тижорат