Никоҳлаш мумкинми?
Ассалому алайкум! Бир аёлни эри 2018 йил 16-ноябрда чамаси 60-70 сонли одамлар орасида, “бу аёл менга ҳечкиммас, бу аёл билан яшамайман” деб айтган. Не мақсадда айтгани номаълум, ундан кейин афсусланмаган ҳам. Шу ҳолатда бу аёлга талоқ тушганми? орада 1-айтган гапидан кейин бу аёл билан эр зўрлик билан чамаси декабр ойи охирида яна жинсий алоқада бўлган. Кейин шу 2019 йил январ ойи ўрталарида бу аёлга қўнғироқ қилиб, “мен бошқа аёл топдим мени бошқа безовта қилма” деган. Бу аёл жавобини сўраган. Эр “жавобинг ўзинг билан”, деган. 1. Бу аёлга қачон талоқ тушган ва неча марта? 2.Айни вақтда бу аёл бошқа эркак билан никоҳланиши мумкинми? Иддаси чиққанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! “жавобинг ўзинг билан” деган гапидан кейин аёл уч ҳайз кўриб покланган бўлса, иддаси чиққан бўлади. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 22:38 | Савол-жавоблар | 192 | Оила ва турмуш