Салом бермаган одам ҳақида ҳадис борми

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "салом бермаган одамнинг гапига жавоб қайтарманг" деган мазмунда ҳадислари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай мазмунда заиф ривоят мавжуд бўлиб, Табароний “ал-Муъжамул Авсатда”,  Ибн Сунний “Амалул явми валлайла” да зикр қилган.عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلَّمَ: مَنْ بَدَأَ بِالْكَلَامِ قَبْلَ السَّلَامِ فَلَا تُجِيبُوهُ رَوَاه الطَّبَرَانِيُّ وَابْنُ السُّنِّيِّ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким саломдан аввал гап бошласа, унга жавоб қайтарманглар” дедилар.
Табароний ва Ибн Сунний ривояти. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 176 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar