Лабни тишлаганда қон чиқса

Ассалому алайкум! Лабимни тишлайдиган одатим бор. Лабим кўпинча қуриб, игнани тешигичалик тешилиб қолади баъзи жойи. Шунда оғзимга қонга ўхшашми билмадим ғалати таъм билинади. Лекин оқадиган бўлиб қон чиқмайди. Шунда кўчада бўлиб қолсам тахоратимни янгилолмайман. Аммо ичимда тахоратим борми кетдими деб жуда қийналиб кетаман. Тахорат шу холатда кетган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оқадиган қон таҳоратни синдиради. Оқмаса синмайди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 153 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar