Қалбаки махсулот

Ассалому алайкум! Мен Ўрикзор карвон бозорида қалбаки кир ювиш кукини сотаман, лекин қалбакилигини айтиб сотаман. Шу ишдан топган пулим халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Қалбаки” деганда нимани мақсад қилгансиз? Айтиб сотсангиз ҳам сотманг. Чунки сиздан олганлар сотадиган жойига олиб бориб айтмаслиги кўпроқ ҳамда сиз қалбакини устига ҳам ҳақ оласиз. Ўшанчаси ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar