Тўйдаги зулм

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир одам сингилларининг фарзандлари тўйига шариат кўрсатмасидан четда бўлган даражада исроф ҳолатда сарфлайди. (қўчқор беради, ҳам қўчқор ҳам ҳўкиз беради, берган бошқа нарсаларику айтмаса ҳам бўлади). Ўзини мол дунёси ошиқча бўлсаку майликуя, ўзида ҳам ошиқча эмас. Тушунтирилса, одамлар нима дейди деган гап гапиради. Ўзи ҳам қийналиб ишлайди, фарзандларини ҳам қийнайди. Шу маблағларни фарзандлари равнақи учун сарфлаш керакми, уйлаш уйли жойли қилиш учун. Ўша қилаётган иши силаи раҳмми ёки фарзандлар ҳаққига ҳиёнатми? Бу ҳолатдан қайтаришимиз инсонни силаи раҳимдан қайтариш бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша қилаётган иши молни исроф қилиш, риё гуноҳини зиммасига олиш ва фарзандларини ҳаққини ейиш ҳисобланади. Олаётган томон ҳам ҳаром молни қўлига олган бўлади. Чунки берувчи буни кўнглидан чиқариб сарфламаслиги аниқ. عن عمرو بن يثربي رضي الله عنه  قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا يحل مال امرئ مسلم, إلا بطيب نفس منه  Амр ибн Ясрибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон кишининг кўнгилдан чиқариб бермаган моли ҳалол бўлмайди” деганлар.
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 182 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar