Ёлғиз аёлнинг закот бериши ҳақида

Ассалому алайкум! Мани бошимда отам ва эрим йўқ, уйдагилар уй жой ўғилга тегишлик бўлади қизга уй жой мерос бўлмайди деб айтишди. Ман ҳозир ўзим учун уй жой қилай битта фарзандим бор деб чет давлатда юрибман. Шу уй учун тўплаб турган пулимдан закот беришим керакми? Ман ўзими ёрдамга муҳтож бўла туруб манга ёрдам берадиган ҳеч кимим йўқ бўла туруб закот беришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ҳар бир нисоб эгасига закотни фарз қилган. Фарз қилган Зот баракани ҳам зиёдани ҳам берувчи Зотдир. Бу ишга ҳатто фаришталарни ҳам вакил қилган. Ҳадисда ҳар куни икки фариштадан бири “бергувчини ўрнини тўлдиргин, бошқаси бериши керак бўлган нарсани бермаганнинг молига талофат бергин” деб дуо қилади – дейилган. Сиз ихлос билан намоз ўқигандагидек закотни ажратинг ва қабул қилишини илтижо қилиб сўранг. Берганингизни ўрнини ортиғи билан тўлдирилишида ҳеч қандай шак йўқ. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 15:08 | Савол-жавоблар | 165 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar