Ҳалол бўлмаган пул
Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ъала росулиллаҳ.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, устоз.Ижозатингиз ила саволимни йўлласам. Мени ўзимни касбим бор. Алҳамдулиллаҳ, шу касбим орқали Аллоҳ ризқимни бериб турибди. Шу билан бирга, акам менга вақти-вақти билан пул бериб туради, баъзида майда-чуйда харажатлар учун, баъзида эса анчагина пул беради. Аммо акам Аллоҳ ҳаром қилган касбни қилади, бармен бўлиб ишлайди ресторанда. Уни бу ишни қилмасликка доим чақираман, аммо ҳозирча бесамар... Устоз ақлим етмай турган нарса шуки, мен акам берган пулларни нима қилай? Масжидга ёки бирор муҳтожга бериб юборай десам, Аллоҳ таъала ҳалолдан бошқасини қабул қилмайди, ўзимга ишлатмайман. Маслаҳатингизга муҳтожман.Сизга Роббимиздан икки дунё саодатини сўраб ғойибона шогирдингиз Дилшод.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўта камбағал одамга бериш керак.
4 Май 2022, 15:19 | Савол-жавоблар | 162 | Молия ва тижорат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўта камбағал одамга бериш керак.
4 Май 2022, 15:19 | Савол-жавоблар | 162 | Молия ва тижорат