Тўй ташкилотчиларининг ҳаққи
Ассалому алайкум! Устозлар, ҳозирда кўпчилик тўй қилмоқчи бўлса, тўй-ҳашамларни уюштириб берувчи "ташкилот" фирмаларга мурожаат қилишмоқда. Улар: "Тўйимга видео камера, санъаткорлар ва ҳоказоларни гаплашиб бергин" деган илтимослар билан ушбу фирмага мурожаат қилишади. Ташкилотчилар мижоз рози бўладиган даражада ҳамма нарсани ташкиллаштиришади, ва табиийки, ўзларининг ҳақларини ҳам қўйиб нарх белгилашади. Мисол учун, битта видео камерачиларни гаплашиб берса, 400$ мижоздан олади-да, видеочиларга 300-350 АҚШ доллари беради. Худди шунга ўхшаш яна бир нечта хизматларни гаплашиб беришади. Лекин мижоз топиб бераётгани учун олдиндан санъаткорлар, камерачилар билан келишиб олади, сенга 350 бераман, хизмат ҳаққимга 50 оламан, яъни мижозга 400 га сотаман дейди. Лекин мижозга айтмайди, асли ози буларни нархи 350 лекин мен сизларга ўз хизмат ҳаққимни ҳам қўшиб 400 га сотяпман деб айтмайди. Менимча, кўп жойда тизим шундай. Энг муҳими, 3 томон ҳам рози бўлади, мижоз ҳам ортиқча ташвишдан қутулади, санъаткор ҳам хурсанд, уни рози қиладиган нархда мижоз топиб берди, ва ташкилотчи ҳам тирикчилик қилади. Бу иш албатта, фақат бор-йўғи телефонда гаплашиб бериш билан битмайди. Унинг масъулияти бор, ўша тўйда бошдан охиригача бош-қош бўлиб туради. Бир нарсадан мижоз қониқмаса ўша ташкилотчи масъул бўлади. Бу саволни беришимдан мақсад, ўзим ҳам санъат соҳасида бўлганим учун кўпчилик мендан уни гаплашиб бер, буни гаплашиб бер деб илтимос қилади. Бунга албатта менинг қайсидир маънода вақтим, меҳнатим кетади. Айтинг-чи устоз, ўша қолган фойда мен учун ҳалолми? Саволим узун бўлгани учун олдиндан узр сўрайман. Аллоҳ барчамизни ҳидоятга бошласин ва ҳаром луқмадан ўзи асрасин. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар гаплашиб бераётган одамларингиз шариат ҳаром қилган амалларга аралашишса сиз ҳам ўша гуноҳга ёрдам берган бўлиб, ўшалар билан баробар гуноҳкор бўласиз. Ношаръий амаллар билан топилган пул ҳам шаръан ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 15:19 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар гаплашиб бераётган одамларингиз шариат ҳаром қилган амалларга аралашишса сиз ҳам ўша гуноҳга ёрдам берган бўлиб, ўшалар билан баробар гуноҳкор бўласиз. Ношаръий амаллар билан топилган пул ҳам шаръан ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 15:19 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром