Бирор буюмни қўшнидан сўраб кейин қайтармаслик

Ассалому алайкум! Бир қўшним ҳар сафар бирор буюм сўраб ишлатиб оладида, сўнг қайтариб олиб чиқиб бермайди. Олган нарсасини қайтаришини сўраб мурожаат қилганимиздан сўнг ҳам пайсалга солади. Баъзида ўзимни камситилгандек ҳисоблаб қоламан. Яна бирор нарса сўраса бермайман дейману, аммо Аллоҳ таолонинг "Ал маун" сурасида таърифи келган инсондек бўлиб қолишдан қўрқаман. Шунақа инсонларга нисбатан қандай муомалада бўлиш жоиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Инсон бу каби асбоб-анжомларни икки нусхадан қилиб қўйиш керак. Бирини ўзи ишлатади, бирини сўраганларга беради. Қўшниси бермаган нарса зарар жиҳатидан охиратдаги кўриладиган зараридан енгилдир. Ман қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 15:30 | Савол-жавоблар | 166 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar