Тавбам қабул бўлиши

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур, бу йилдан намоз ўқишни бошлаганман. Олдинлари ният қилардим лекин намоз ўқишга қунт қилмас эдим. Алҳамдулиллаҳ бу йил ихлос билан намоз ўқишни астойдил ният қилиб ўрганиб, ўқий бошладим. Лекин намозга ичимда қандайдир дангасалик билан бораман, намоз вақти кирганида ҳали вақт борку деган фикр келади ҳаёлимга ва баъзида ўз вақтидан бироз кечиктирб ўқийман, лекин ўз вақтида ўқиш кераклигини биламан. 1. Намозга сусткашликни қандай бартараф қилса бўлади,ёмон ҳаёллардан қандай қутулсам бўлади? 2. Мен тавбам қабул қилганини қандай билсам бўлади? Намоз ўқийман, ҳижобга ҳам кирганман лекн олднги гуноҳларимни беихтиёр такрорлаб қўяяпман, қанча гуноҳ иш қилмай десам ҳам иродам кучсизлик қиляпти, худдики менда иймондан заррача ҳам йўқдек туюлади. Аллоҳ намозларимни ва тавбаларимни қабул қилмаганлигидан белгими бу? Ёки намоздан қайтариш учун шайтонни найрангими бу? 3. Кўнглимда намозга ихлос уйғонганини, ҳижобга кирганлигим Аллоҳ ҳидоят қилганлигиданми ёки ўзимда хоҳиш уйғонганлигими ажратолмаяпман. Агар Аллоҳ ҳидоят қилган бўлса нега яна олдингидек гуноҳ қилиб қўйяпман ёки хали иймоним кучсизлиги учунми? Агар Аллоҳ ҳидоят қилмаган бўлсаю ўзимда хоҳиш уйгонган бўлса қандай қилиб Аллоҳнинг ҳидоятига эришсам бўлади? 4. Иймонимдан шайтоним кучлидек. Менга тўғри йўл кўрсатинг, ёрдам беринг, нима қилса бўлади, қандай қилиб тақвога бутунлай эришсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз намознинг вақти кириши билан ўқишга одатланинг. Бироз қийинроқ бўлади, лекин кейин ўрганиб кетасиз. 2). Шайтоннинг найранги бу. 3). Сиз тарихда ўтган саҳобия оналаримизнинг ҳаётларини топиб ўқинг.4). Солиҳа аёлларни топиб улар билан кўпроқ ҳамсуҳбат бўлинг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 17:25 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar