Қуръон хатм қилиш хақидаги 6993-савол хақида

Ассалому алайкум! 6993 савол жавобидан иктибос: " ... Агар Қуръонни тўғри ва тажвид билан ўқий олсангиз ўқишингиз мумкин. Акс ҳолда “қанча Қуръон ўқувчилари бор, Қуръон уни лаънатлайди” деган ҳадиснинг остига тушиб қолманг. Бу ҳадиснинг кўп маънолари бўлиб, улардан бири Қуръонни билмай ўқигувчилардир. ... " Чет элдаман, масжид имомига ўргатинг дедим. Харф ўрганиб кел деди, ўрганиб бордим. Бирданига Мусхафни бериб бошидан ўқитишни бошлади, харфларни уриштириб ўқишни тетапоя қилиб ўргандим, икки ойдан кейин ўзинг тилингда тажвидни назариясини ўрган деди. Ўрганишни бошладим, карантин бошланди, масжидлар ёпилди. Чала колдирмай, яна харф уриштириб ўқияпман. Карантиндан кейин ботажвид ўқишни ёнида ўрганаман. Бугунги 6993-саволдан кейин савол пайдо бўлди. Мен бу хадисга кириб қолмаяпман-ку, қандай йўл тутай? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳаракатда бардавом бўлинг. У гап ҳеч ҳам ҳаракат қилмайдиганларга тегишли. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 161 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar