6930 савол ҳақида савол
Ассалому алайкум! 6930- савол: Ассалому алайкум! Бир киши хидоят топиб халол харомни тушуниб етди, бировнинг хаққи ёмонлигини англаб етди, ғийбат хақида хам тушуниб етди. Энди ўша кишида шубхалар пайдо бўляпти масалан мактаб, лицейда ўқиб юрган пайтлари устозлар, қизларни орқасидан ғийбат қилиш кенг тарқалган эди. Шунинг учун шу киши шубхаларни йўқотиш маносида хамма синфдошларни ва курсдошларни топиб розилигини олмоқчи. Буни қандай сўраса розилигини олган бўлади? Чунки у кишида шубха бор хамма синфдошларни ёки курсдошларни ғийбат қилганлиги аниқ эмас. Мен сени ғийбат қилганман деб ёлғон айтса хам бўлмайди. Жавоб: – Ва алайкум ассалом! 1). Очиқ-ойдин ғийбат қилганман деб айтиш шарт эмас. “мендан хато камчиликлар, сизлар ҳақингизда нотўғри фикрлар ўтган бўлса мени кечиринглар” дейиш кифоя қилади. Ғийбатингиз етиб бормаган бўлса айтишингизни ҳам ҳожати йўқ. Ҳаққига дуо қилиб қўйинг. жавобидаги:"Ғийбатингиз етиб бормаган бўлса айтишингизни ҳам ҳожати йўқ." деган гап "Агар Анвар Ғанини ғийбат қилса лекин Ғани бу ғийбатни эшитмаган бўлса, Анвар Ғанидан ғийбати учун узр сўраш шарт эмас" деб тушиниладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 16:24 | Савол-жавоблар | 139 | Турли саволлар