Уй олди сотдиси

Ассалому алайкум! Ҳовли жой қуриб сотаман. Қурилаётган ҳовли жойимни битта ўртоғим ўртоғига сотиб берди. Сотиб бергани учун 900 АҚШ доллар бердим. Сотилган уйни ярим пулини олдиндан олдим. Шу сотилган уйни ёнбошида жуда яқин ўртоғим яшайди. Шу ўртоғим уйни бошқа одамга сотишимга қаршилик қилганлиги сабабли уйни сотмайдиган бўлдим. Ўртада савдо мен тарафдан бузилди. Уйни қимматроққа сотиш мақсадида савдони бузганим йўқ. Ўртоғим “сен яшашга келмасанг мен ҳам уйимни сотиб кетаман” деб мендан хафа бўляпти. Тўғрисини айсам қурилаётган уйга ўзим оилам билан яшашга келаман деганман. Ўртада 900 доллар олган ўртоғимдан пулни қайтариб оламанми ёки савдони мен тарафдан бузилганлиги учун қоладими? Уйни сотиб бергани учун берганман 900$ ни, уй барака бўлмади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган хизматни бажарибди ва ҳақини олибди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar