Қимматга олиб арзонга сотиш

Ассалому алайкум! Бизни оиламиздагилар ушбу кунлардаги долзарб бўлиб турган карантин вақтида картошка-пиёз ва шунга ўхшаш аҳоли томонидан талаб юқори бўлган маҳсулотларни қимматга сотиб олиб, арзон нарҳда аҳолига сотишмоқда. (масалан картошкани 4200-4500 сўмдан олиб 3500сўмдан сотишмоқда). Аллоҳдан савоб умидида албатта. Кўплаб молиявий жиҳатдан қурбияти яхши бўлган дўстларимиз кўп. Шу ишга тарғиб қилишни хам ажр савоби бор деган умидда, бошқаларга хам шундай тавсиялар бериш ниятидамиз. Сизлардан бу ишни хукми қандай бўлишини сўраб савол йўлламоқдамиз. Илтимос эътиборсиз қолдирманглар, жавобларингни дўстларимиз ўқишса уларни ҳам қалбларида эҳсонлар учун иштиёқ пайдо бўлади ИнШаАллоҳ!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ажрни кўп ва оз бўлиши қилинган эҳсонни ўрнига қилиш ёки қилмаслика боғлиқ. Роса чанқаган инсон учун бир пиёла сув ҳам улкан неъмат ҳисобланади. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бир аёл чанқаган итни суғоргани учун жаннатга кирганлиги айтилади. Чанқамаган кишига берилган ширин, салқин ичимликда ҳам унчалик савобга эга бўлинмайди. Биз қимматга олиб арзонга сотаётганларни ёки мутлақо текинга тарқатаётганлар чанқаган одамга сув беришга ўхшатамиз. Шояд ўша ҳадисда келган ажрдан Аллоҳ насиб қилса. Чунки ҳадисларни бекордан бекорга айтилган эмас. Шундай ҳолат бўлганда сиз билан биз фойдаланиб қолишимиз учун айтилган. Аслида инсон мол дунё тўлашидан мақсади ҳам шу бўлиши керак. Мадина аҳли чучук сувга муҳтож бўлишди. Шундай сув Мадинадаги бир яхудийнинг мулкида бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ким шуни сотиб олса эвазига жаннат бўлишини айтдилар ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу сотиб олиб мусулмонларга вақф қилдилар. Бу ҳолат фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарига тегишли эмас. Халқ нимага муҳтож бўлса молини сарфлаб қолганлар ин шаа Аллоҳ ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу эга бўлган савобларга эга бўлади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 16:35 | Савол-жавоблар | 177 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar