Бадр ғазотидаги мусулмонларнинг саркардалари

Бадр ғазотида мусулмонларнинг саркардалари кимлар бўлган?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр ғазотида бош қўмондонлик байроғини Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуга бериб, қўшинни икки қисмга бўлганлар: Биринчиси муҳожирлар бўлинмаси бўлиб, унинг байроғини ҳазрат Алий розияллоҳу анҳуга берганлар. Иккинчиси ансорлар бўлинмаси бўлиб, унинг байроғини Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳуга берганлар.Ўнг қанот саркардалигини Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳуга, чап қанотни эса Миқдод ибн Амр розияллоҳу анҳуга топширганлар. Орқа тарафни Қайс ибн Абу Саъсаъа розияллоҳу анҳуга топширганлар. Бош қўмондонлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қўлларида қолган.

4 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 160 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar