Мазкур ҳадисга аниқлик киритиб берсангиз
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари.Устоз, мен бир ҳадис эшитгандим, шунга аниқ бир жавоб истадим.Илтимос, саволимга жавоб берсангиз. Ҳадис мазмуни шундай Пайғамбаримиз соллаллоҳу алауҳи вассалам деганлар"Агар мендан кейин Пайғамбар бўлиши мумкин бўлганда, аниқки Умар (розияллоҳу анҳу) бўларди" деган мазмунда.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Агар мендан кейин набий бўлганда, албатта, Умар ибн Хаттоб бўлар эди», дедилар».Термизий ривоят қилган.Фақатгина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар бўлганликлари туфайли Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар бўлмай қолганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳақларидаги бу гаплари олий бир мақомнинг тасдиғидир. Бу мислсиз олий мақом фақатгина Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга насиб этгандир.
4 Май 2022, 18:03 | Савол-жавоблар | 163 | Ҳадислар