Фаришта савобини ёзишга тоқат келтира олмайдиган зикр
Ассалому алайкум!“Эй Муаз! Кунда нечи маротаба Аллоҳни зикр қиласан? Ўн минг маротаба “Ла илаҳа иллаллаҳ” дебми? Сенга баъзи калималарни ўргатаман, бу ўн минг маротаба айтишингдан хам сен учун осонроқдир. Шундай дегин: Аллоҳнинг калималари саноғича Ла илаҳа иллаллаҳ. Яратганлари саноғича Ла илаҳа иллаллаҳ. Аршънинг оғирлиги қадар Ла илаҳа иллаллаҳ. Самолар тўла Ла илаҳа иллаллаҳ. Булар билан баробар буларнинг мисли қадар Ла илаҳа иллаллаҳ. Булар билан баробар буларнинг мисли қадар Аллоҳу акбар. Булар билан баробар буларнинг мисли қадар Алҳамдулиллаҳ. Шундай десанг, на бир фаришта савобингни ёзишга тоқат келтира олади, на бир бошқаси”. Шундай ҳадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис бор. عَنْ جُوَيْرِيَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ خَرَجَ مِنْ عِنْدِهَا بُكْرَةً حِينَ صَلَّى الصُّبْحَ، وَهِيَ فِي مَسْجِدِهَا، ثُمَّ رَجَعَ بَعْدَ أَنْ أَضْحَى، وَهِيَ جَالِسَةٌ، فَقَالَ: مَا زِلْتِ عَلَى الْحَالِ الَّتِي فَارَقْتُكِ عَلَيْهَا؟ قَالَتْ: نَعَمْ، قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَقَدْ قُلْتُ بَعْدَكِ أَرْبَعَ كَلِمَاتٍ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، لَوْ وُزِنَتْ بِمَا قُلْتِ مُنْذُ الْيَوْمِ لَوَزَنَتْهُنَّ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ، عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдодни ўқишга менинг олдимдан чиқдилар. Мен ўз намозгоҳимда ўтирган эдим. Чошгоҳда қайтиб келганларида ҳалиям ўтирган эдим. Шунда у зот: «Олдингдан чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» дедилар. «Ҳа», дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Мен сенинг олдингдан чиқиб кетганимдан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар билан сен бугун айтган нарсалар тарозига солинса, оғир келади: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ридо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ», дедилар».
* Маъноси: «Аллоҳга ҳамд айтиб, яратган махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунича, Аршининг оғирлигича ва калималарининг саноғича поклаб ёд этаман».
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 17:45 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар