Хақни кечиш
Ассалому алайкум! Маҳсулотни муддатли тўлов шарти билан шартнома асосида сотган эдим. Тўловлар муддати ўтиб кетдики, кўп қисми тўланмай қолди. Қарздор одамим қарзини бермоқчи эмас. Ёмон ишларни бажариб юрганидан ИИБ ходимларини ҳам қидирувида экан. Ёмонлик ҳам, яхшилик ҳам Худодан. Бунга иймон келтирилади. Менинг бирон ишим ёқмагинаданми ёки мени бирор вазиятдан асраганиданми, Худо менга шу вазиятни тақдим этди деб қабул этдим. Бир киши : “Агар сен шу ҳақни кечсанг, Худо сенга ғойибидан бошқа жойдан яхши насиба тақдим этиш эҳтимоли каттадур”, деди. Дўконда шериклик ишлаб келганимиз учун ва бу қарздор муаммоси мен туфайли содир бўлгани учун, бу миқдордаги маблағни ўз маошимдан «ёпдим». Қизиғи шундаки - узоқ вақтдан буён ният қилиб юрган ишим бўйича ижобий ўзгариш содир бўлди. Буни ҳам мен Худо тарафидан яхшилик деб қабул этдим. Аммо юридик тарафдан ҳаққимни ундириш учун имзоланган шартномалар мавжуд. Иккиланган жойим шундаки, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қабул қилдим. Ёмонликка қарши чиқиб ундириш ҳаракатини бошласам-у, эришилган янги яхши насибамнинг барокатини ёки буткул йўқотиб қўйишдан қўрқяпман. Аллоҳни берганларига қарши чиққан бўлмасмикинман?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шаръан олишга ҳаққингиз бор. Кечиш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 09:34 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шаръан олишга ҳаққингиз бор. Кечиш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 09:34 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат