Сотиб пулини бериш

Ассалому алайкум! Мен ўзим ишлаб чиқарган товаримни бозорда бир савдогарга бераман, у устига фойдасини қуйиб сотади. Олдиндан сотиб ололмайди, бунга маблағи йўқ. Қачон сотса шунда пулини беради, шу йўсинда ишимиз нотўғрими. Агар нотўғри бўлса ва у олдиндан пул бера олмаса, мен бу ишимни йиғиштириб, берилган товарларимни қайтариб олишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз насияга сотишингиз мумкин. Пулини беришга маълум бир кўзингиз етган муддатни белгилаб қўйинг. Кечиктирса яна муддат қўшиб беринг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar