Бемор инсон рўзаси
Ассалому алайкум! Ёшим 26да ўтган йили сил касаллигини ўрта хол ташхиси қўйилганди манга. 2 ой тубдиспансерида ва 4 ой уйда даволандим. 1.5 ой булди даволаниш муолажаларим тугади, докторлар ахволимни яхши дейишди. Ўзимни хам шикоятим йўқ, кеча доктордан сўрадим ман рўза тутсам бўладими деб. Тутмагин деёлмайман тут хам деёлмайман, сил касаллигини даволаш даврида беморларда дориларни кучидан иммунитет жуда паст бўлиб кетади ўзи аслида яхши таомланиб имунитетингни кўтариб юришинг керак тикланишинг керак ўзи озғинсан дедилар доктор. Лекин ўзимни яхши хис қиляпман рўзани адо этмоқчиман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ҳолатингизга қаранг. Рўза зарар етказса тўхтатинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 139 | Рўза
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ҳолатингизга қаранг. Рўза зарар етказса тўхтатинг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 139 | Рўза