Укамни тавбаси йўқ

Ассалому алайкум! Кур хам хассасини Бир марта йукотади дейишади, лекин укам доим кредит карз олади ва карабсизки карзлари купайиб кетади, аксар одамлардан олган карзларини кайтариб бермайди, куп марта узим хам шу карзларидан кутилиши учун доим ердам бериб келаман, охирги мартасида 4минг долларга Якин карзларини кредитларини ёпиб бердим, хаётни карзсиз давом эттиргин, таксичилик киларсан хеч бумаса деб автомашинами карзини тулагинда хайдаб юравер деб бериб ювордим. Хуллас Яна кредит оган Яна карзга кирган, тавба килмаяпти. Маниям бошка ёрдам беришга умуман имконим колмади, аллохим билгувчи кулимдан кеганча ёрдам килиб келдим, лекин укам карзга киришдан тавба килмаяпти, ёрдам килолмайман десам Ман бн уршиб колади. Ман укамга шунака моддий ёрдам беришга мажбурманми сийлайи рахм деб Буни чегараси борми, Нима килишни билмай колдим. Агар гаплашмасдан юрсам пул сурамайди, бемалол тинчнина яшайман, сийлайи рахм деб муносабатни тикласам Яна шу карз топиб Бер деяверади. Устозлар Нима килай Бир йул курсатинг, дуо килинг сиз хам калби очилиб Зора тугри йулга юрса. Мани дуоларим балки утмяпгандир.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гаплашинг, аммо гуноҳ ишини орқасини ёпиб беришдан тўхтанг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 22:34 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar